Ўзбекистон медиа бозори — минтақада энг жадалсуръатлар билан ўсиб бораётган бўлсада, ягонаўлчовларнинг йўқлиги унинг ўсиш динамикасини аниқбаҳолашга имкон бермайди. Турли хил селлерларҳамда манбалардан олинган маълумотларёндашувдан келиб чиққан ҳолда сезиларлидаражада фарқланиши мумкин — Ledokol Group очиқмаълумотларга асосланган ҳаққоний вазиятга имконқадар яқинлаштирилган медиа бозор таҳлилини ўртоқлашди.
Ўзбекистон иқтисодиётида улкан таркибийўзгаришлар содир бўлмоқда: мамлакатга хорижийинвесторлар кириб келмоқда, соғлом рақобат аста-секин ўсиб бориб, иқтисодиётнинг давлат иштирокикамаймоқда. Бу кўрсаткичларнинг барчаси Ўзбекистон медиа бозорига таъсир кўрсатмоқда, Ledokol Group берган баҳоларга кўра, 2023 йилда 35% га ўсган ва 2024 йилда деярли 30% га ўсади.
Аввалгидек, бозор ривожланишини баҳолашда асосий тўсиқ — бу универсал ўлчагичларнинг йўқлиги: ТВ да бозор ҳақида тўғри маълумотларниолиш мумкин, аммо бу digital ва ташқи рекламадаҳали бунинг имкони йўқ.
ТВ
IMS маълумотларига кўра, реклама берувчилар 2023 йилда ТВ-рекламага 850 миллиард UZS сармоя киритдилар – сезиларли ўсиш жорий йилда яна 40%га ошган, шунингдек, айрим тоифалар ва реклама берувчиларнинг телевидениедаги фаоллиги ҳам ошган. Хусусан, Procter & Gamble узоқ вақтдан бери биринчи марта кенг кўламли кампанияни бошлади ва харидлар бўйича энг яхши 3 та реклама берувчилардан бирига айланди.
Шу билан бирга, digital ва ташқи рекламанинг тезкор ўсишини кўриш учун ўлчовларга эга бўлиш шарт эмас. Энг катта ўсиш финтех тоифасида рўй бермоқда: Uzumнинг кенг кўламли экспансияси маркетплейслар, муддатли тўловлар, рақамли банклар фаолияти учун йўл очади, шунингдек, аудиторияда экотизим маҳсулотларидан фойдаланиш қулайлиги ҳақида тушунча беради. Қўшни бозорларни кузатиб, Uzum каби йирик платформалар медиа жойлаштириш учун яхши шароитларга эга тўлақонли паблишерларга айланишини кутамиз.
Digital
Давлат солиқ қўмитасининг очиқ маълумотларига мурожаат қилиб, Digital га сармояларнинг минимал ҳажмини тасаввур қилиш мумкин: Google, Meta ва Yandex нинг реклама бўлинмалари йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган, бу эса ҳар бир корпорациянинг барча солиқларни чегириб ташлагандан кейинги йиллик даромади 9 миллион USDдан ошишини англатади. Шундай қилиб, бозор 330 млрд UZSдан кам эмас, маҳаллий ОАВ, блогерлар ва Telegram-каналларини ҳам қўшиб ҳисобланса, 440 млрд UZS миқдорга эришамиз.
Шунингдек, Meta ва Google’нинг Ўзбекистондаги расмий селлери AdMixerнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда digital тармоққа инвестициялар аллақачон бошқа оммавий ахборот воситаларидан ошиб кетган ва бундан ҳам кўпроқ рақамлар – 2023 йилда интернет-реклама, жумладан, кичик бизнес учун деярли триллион UZSни ҳам қайд этиб ўтган.
Шак-шубҳасиз, бизнинг бозоримиз РФ ва Қозоғистоннинг нисбатан ривожланган бозорлари йўлидан бормоқда, бу ерда digital аллақачон энг катта сармоялар бўйича №1 медиага айланганини англатади, демак кейинги йилларда интернет-реклама ҳаммасидан ҳам кўпроқ ўсади.
Бунга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
- техник — бутун мамлакат бўйлаб интернетнинг мавжудлилигини кенгайтирилмоқда;
- истеъмолчи — аудитория кундалик эҳтиёжларини қондириш учун интернетдан тобора кўпроқ фойдаланмоқда: уйга озиқ-овқат маҳсулотларини буюртма қилишдантортиб, замонавий молиявий имкониятлардан фойдаланган ҳолда йирик харидларни амалга оширишгача – бунга кўп жиҳатдан Uzum нингкенг миқёсдаги экспансияси таъсир кўрсатди.
Бу, реклама берувчиларни инвестицияларни рақамли йўналишга қайта тақсимлашга ундаши муқаррардир, айниқса медиа каналнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бу уларга тўлақонли performance-кампаниларини ишга тушириш, аудиторияни чуқур ўрганиш варекламанинг кенгроқ форматларини танлашимконини беради.
UzInfoCom маълумотларига кўра, сўнгги йилларда интернетдан фойдаланувчилар сони интернет нархининг пасайишига тескари мутаносиб равишда ошгани қуйида намойиш этилган. Шунингдек, e-com ва финтех истеъмолчилар харакатини анъанавий савдодан онлайнга томон ўзгартирмоқда.
ООН (Ташқи реклама)
Ташқи реклама бозори ҳам шунингдек, ўсиб бормоқда — бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра жорий улуш, медиа-бюджетнинг 20% ни ташкил қилади. Бозорнинг бош локомотиви — бу рақамлаштириш: кўп миқдордаги статик форматларнинг бузилиши варақамли LED-экранларнинг ўсиши реклама берувчилар ва оммавий ахборот воситаларига сармояларнинг кўпайишига олиб келди.
Шунингдек, Meter компанияси томонидан ташқиреклама самарадорлигини мониторинг қилиш ва ўлчашнинг жорий этилиши медиа каналнинг йирик брендлар назарида обрўсини оширди, улар энди амалга оширилган кампаниялар натижаларидан шаффоф фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, келажакдаги рекламаларни самарали режалаштириш имкониятига эгадирлар.
Бироқ, ҳамон, Ўзбекистондаги ташқи реклама қатор муаммоларга эгадир: ягона селлернинг йўқлиги, қиммат ишлаб чиқариш ва статик материалларнинг узоқ муддатли ишга туширилиши, сифатсиз инвентарь ва минтақаларда назоратнинг сустлиги. Шуниси аниқки, жорий босқичда ташқи реклама йирик шаҳарларда кўпроқ кўриниш ва бошқа медиаларда олинган қўшимча қамров учунмедиалардан фойдаланиши мумкин бўлган йирик брендлар учун, шунингдек, маҳаллий устунлик қилишучун кичик ва ўрта бизнес учун самарали саналади.
Биз 2024 йилда ташқи реклама бозори реклама берувчиларнинг кўпайиши ҳамда операторлартомонидан жойлаштириш нархларининг ошиши ҳисобига тахминан 30% га ўсишини тахмин қиламиз.
Аудитория нимани истеъмол қилади ва ҳозирдаунга эришиш учун қандай реклама инвентарларимавжуд?
Телевидения — энг қиммат, аммо айни пайтдаэнг кенг қамровли медиа воситаси ҳисобланади; 2023 йилда янги каналлар ҳисобига теле томошалар 2022 йилга нисбатан ошган, бу эса бутун дунёбўйлаб ТВ томоша қилишнинг қисқариш тенденциясига зиддир.
Reformat агентлигининг 5000 сонли респондентдан иборат кенг танловда ўтказган тадқиқотига кўра, жинси, ёши ва географияси бўйича тенг тақсимланган ҳолда, Ўзбекистондаги томошабинларнинг 82% телевизор томоша қилади, бунда аудиториянинг 63% — ҳар куни томоша қилади. Бундан ташқари, ТВ — digital медиа каналларидан катта фарқ билан томошабинлар энг кўп ишонадиган медиа саналади.
ТВ даги контент маҳаллий аҳоли томонидан яхши қабул қилинади, шунинг учун яқин йилларда телевизор томоша қилиш унчалик камайиши даргумон. Шундай қилиб, ТВ маҳсулотлари бутун мамлакат бўйлаб оммавий истеъмолчиларга мўлжалланган йирик брендлар учун энг самарали восита бўлиб қолмоқда.
Digital — интернетнинг кириб бориши ва унинг нархининг пасайиши билан тобора катта аудитория унинг барча имкониятларидан фойдаланишни бошлади:
- ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва YouTube даги трафик бир неча йиллар давомида сезиларли даражада ошди, Meta ижтимоий тармоқларидан ойлик фойдаланиш 10 млн юзердан ошади, YouTube — 13 миллион фойдаланувчи, Telegram — 20 млн дан зиёд фойдаланувчи;
- озиқ-овқат етказиб бериш хизматларидан тортиб 100 млн UZS гача кредитлар беришгача бўлган онлайн маҳсулотлардан фойдаланиш ҳам сезиларли даражада ошди – бу ерда анъанавий оффлайн- савдога таъсир қилган e-com энг катта таъсирга эга.
Интернетни энг кўп истеъмол қилиш Тошкент ва йирик шаҳарларда кузатилмоқда, аудитория ядроси 18 ёшдан 35 ёшгача. Бунда, ҳали ҳам фойдаланувчи эркаклар томон устунлик мавжуд бўлиб, эҳтимол бу маданий омиллар билан изоҳланиши мумкин.
«Ўзбекистон бозори моноканалликдан гибридлиикга ўтди – бу ерда ҳар бир медиа ўзининг устунликлари ва камчиликларига эга. Ҳозирги кунгача ТВ ҳали ҳам юқори миллий қамров ва томошабинларнинг энг катта ишончига сазовор бўлган локомотив бўлиб қолмоқда — жойлаштириш нархи мунтазам ўсиб бораётганига қарамай, йирик реклама берувчилар телевидениеда ўз иштирокларини бажонидил оширишда давом этмоқдалар.
Digital – Ўзбекистонда энг тез ўсиб бораётган медиа канал бўлиб, тадқиқотимизга кўра, Ўзбекистон аудиторияси аллақачон интернетни фаолроқ истеъмол қилиб келмоқда ва у ерда ТВ ни томоша қилишдан кўра кўпроқ вақт сарфламоқда. Форматларнинг кенг танлови, реклама кампанияларини янада қулайроқ режалаштириш ва ишга тушириш канални барча турдаги бизнесларни жойлаштириш учун энг оптимал қилади — билимларни ошириш босқичида ҳам, трафикни кўпайтириш/лидогенерацияси учун ҳам. Бироқ, ҳали ҳам Digital да Республика миқиёсидаги кампанияни қуриш ҳозирча мушкул иш бўлиб қолмоқда.
Ташқи реклама қўшимча алоқа частотаси учун харажат ва медиа оптималлаштирувчи сифатида ТВ и Digital га ёрдамга келади. Ўсган рақамлиинвентарь ва кампания самарадорлигиниўлчашнинг жорий этилиши медиа каналигаэътиборни сезиларли даражада оширди. Мавжудимкониятлар offline-to-online кампанияларнирежалаштириш, шунингдек, ривожланган қўшнибозорларда кенг тарқалган бошқа воситаларданфойдаланиш имконини беради.
Шундай қилиб, биз 2024 йилда бозор 28-30% га ўсишини ва агар кенг кўламли инвентаризация бўлмаган тақдирда, 2025 йилда 22-24% га ўсишини тахмин қиламиз», — дея хулоса қилди Ledokol Group директори Дилшод Музаффаров.
Телефон: +99890 315 00 03